Ссылки доступа

Қозоғистонда мамлакатдан капитални олиб чиқиш устидан назорат кучайтирилиши таклиф қилинмоқда


Қозоғистон парламентининг Мажилиси мамлакатдан капитални олиб чиқилиши устидан назоратни кучайтиршни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда.

Маҳаллий янгиликлар агентликлари чоршанба куни ялпи мажлисда депутатлар эътиборига “Валютани тартибга солиш ва валюта назорати” тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим қилган Қозоғистон Миллий банки Бошқаруви раиси Данияр Акишевнинг сўзларини келтирмоқда. Унинг сўзларига қараганда, ҳужжат банк сири бўлган валюта амалиётлари тўғрисидаги ахборотни солиқ идораларига бериш ҳуқуқини беради. Унинг айтишича, давлат даромад идоралари билан “фаол ҳамкорлик” бўйича чоралар мамлакатдан “пулларни олиб чиқилишига қарши” кўрилмоқда.

«Қонун меъёрлари билан капиталларни олиб чиқилиши устидан назоратни таъминлаб бўлмайди. Капитални олиб чиқиш яширин усуллар ёки қонун асосида эришилган битимлар ниқоби асосида амалга оширилиши мумкин. Тўғридан тўғри чеклов чоралари сармоявий иқлимни ва софдил тадбиркорлар бизнеси учун шароитларни ёмонлаштириши мумкин», — деди Акишев Мажилиснинг ялпи йиғилишида.

Булардан ташқари, мазкур қонун лойиҳасида “мамлакатдан пулларни олиб чиқиш кўринишлари мавжуд бўлган валюта амалиётлари рўйхати”ни киритишни ҳам назарда тутади. Акишев ўз сўзига қўшимча қилар экан, қабул қилиниши кутилаётган қонун лойиҳаси оддий фуқароларга таъсир кўрсатмаслигини ва “йирик валюта амалиётлари”га нисбатан қўлланилмаслигини таъкидлаб ўтди.

XS
SM
MD
LG