Ссылки доступа

Сўхда ҚР фуқаросини урган ўзбекистонликларга жиноят иши қўзғатишади


“Ширач” насос станциясининг ходимини урган тўрт нафар Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жиноят иши қўзғатишади. Бу ҳақда ЎзР Сўх туманининг махсус прокурори Жаҳонгир Фозилов Сувбоши қишлоқ бошқаруви аҳолиси билан учрашув пайтида хабар қилди.

Унинг сўзларига қараганда, Сўх анклавида жойлашган насос станциясининг иши ва унинг ходимларининг хавфсизлиги ўзбекистонлик чегарачилар томонидан таъминланади. ҚР Боткен тумани ва Ўзбекистоннинг Сўх тумани расмий вакиллари ўртасида тегишли келишувга эришилган.

«Биз чоралар кўрамиз. Бизнинг фуқароларимиз айбдор, улар ушланди ва терговга берилди. Биз қишлоқлар аҳолиси билан учрашиш, улар билан гаплашиб олиш ва тинчликда яшашлари учун профилактик ишлар олиб боришга қарор қилдик. Кимнинг фуқароси айб иш қилса, биз чоралар кўрамиз. Халқ жанжаллашмаслиги керак. Бу низо бўйича ҳам биз сизнинг органларингизга қабул қилинган чоралар ҳақида хабар қиламиз», - деди Жаҳонгир Фозилов.

10 апрель куни Сўх анклавида “Ширач” насос станциясининг Сувбоши қишлоғини экинларни суғориш учун сув билан таъминловчи ходимини Ўзбекистоннинг Шарҳобод қишлоғида яшовчилар уришган эди. Бош-мия жароҳати олган ҚР фуқароси Боткен вилоят касалхонасига етказилди.

Шу воқеа юзасидан ҚР Боткен тумани ва ЎзР Сўх тумани раҳбарлари учрашув ўтказишди. Унда туманлар милицияси, прокуратураси вакиллари ва чегарачилар қатнашишди.

Қишлоқ раҳбарининг маълумотларига кўра, насос станцияси Қирғизистонга қарашли, лекин Ўзбекистон ҳудудида жойлашган. Сувни тақсимлаш билан боғлиқ можаролар маҳаллий аҳоли ўртасида илгари ҳам кузатилган.

XS
SM
MD
LG