Ссылки доступа

ҚРда митингга чиққанлар Мақмал конидаги олтин қазиб олиш компаниясининг биносига ўт қўйишди


ҚР Жалолобод вилояти, Тўғуз Торовуз тумани аҳолиси митингда «Жи Эл Макмал Девелопинг» олтин қазиб олиш компаниясининг махсус техникаси ва биносини ёқиб юборишди.

Бу ҳақда “Азаттиқ”қа воқеага гувоҳ бўлганлар хабар қилишди. Ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчлар ҳодиса жойидан олинган фотсуратларни ҳам эълон қилишмоқда.

Маҳаллий аҳоли аввал ҳам Мақмал конида янги олтин қазиб чиқариш фабрикасининг қурилишига қарши чиққан эди. 11 апрель куни одамлар навбатдаги норозилик акциясига тўпланишди. Турли маълумотларга кўра, митингга 500 га яқин киши тўпланди.

Тўғуз Торовуз тумани ҳокимиятидагилар митинг ўтказилгани ҳақидаги ахборотни тасдиқлашди. Маҳаллий ҳокимият бинога ўт қўйилгани ҳақида изоҳ беришдан ўзини тийиб турибди.

ИИВ маълумотларига кўра, ёшлар аҳоли билан тушунтириш ишлари олиб бораётган комиссия аъзолари ва милиция ходимларига қарата тошлар ота бошлаган. Йиғилганлар фабрика ҳудудига бостириб киришгани ва тўсиқларни йиқита бошлагани, шунингдек, қурилаётган хўжалик биноларига, қуриб битказилмаган уйлар ва техникага ўт қўйишганини ИИВдагилар таъкидлашаяпти.

ОАВ маълумотларига кўра, бош вазир Сапар Исаков 11 апрель куни Мақмал конидаги вазият юзага келишига йўл қўйгани учун Тўғуз Торовуз тумани раҳбари Тилек Идирисовни лавозимидан озод қилди. Исаков аҳолини “иғволар”га берилмасликка чақирди.

Аввалроқ фабрика қурилиши тўхтатилгани ҳақида хабар берилган эди.

XS
SM
MD
LG