Ссылки доступа

«Тошкент-Олмаота» автобус қатнови 12 апрелда очилади


Тошкент ва Олмаота ўртасида 12 апрелдан автобус қатнови йўлга қўйилади, дея хабар қилди «Ўзавтотранс» агентлиги.

«Тошкент-Олмаота» халқаро автобус йўналишида доимий қатновлар кунига уч марта (16:00, 17:00 ва 18:00 да) «Тошкент» автовокзалидан амалга оширилади. «Олмаота-Тошкент» йўналиши бўйича автобуслар эса «Сайран» автовокзалидан йўлга отланади.

Йўналиш масофаси 818 км ни, йўлга сарфланадиган вақт эса 16 соату 30 дақиқани ташкил этади. Жадвалга «Ғишткўприк» (Ўзбекистон) ва «Жибек Жоли» (Қозоғистон) постларида божхона ва чегара назоратидан ўтиш учун 30 дақиқадан вақт киритилган.

Йўналиш бўйича йўл ҳақи 100 минг сўм (12 доллар атрофида) ва 4000 тенге этиб белгиланди.

Томонларнинг божхона ва чегара хизматлари «Тошкент-Олмаота-Тошкент» йўналиши автобуслари ва йўловчиларининг чегарани кесиб ўтишдаги чегара ва божхона жараёнларини устувор тартибда ўтказиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишди.

XS
SM
MD
LG