Ссылки доступа

Илҳом Алиев Озарбайжонда бўлиб ўтган президентлик сайловида ғалаба қозонмоқда (видео)


Амалдаги президент Илҳом Алиев Озарбайжон президентлиги учун бўлиб ўтган сайловда ғалаба қозонди. Бир нечта социлогик компания томонидан ўтказилган экзит-полл натижалари шундан далолат берди. Бу маълумотларга қараганда, Алиев сайловчиларнинг 82 дан 86 фоизигача овозини олган.

Расмиий маълумотларга кўра, овоз бериш жараёнида сайловчиларнинг 70 фоизидан кўпроғи иштирок этди.

Муҳолифат қонунда белгиланган муддатдан ярим йил аввал ўтказилгани боиссайловларни бойкот қилиш тўғрисида қарор қилди.

Муҳолифат вакилларнинг айтишича, сайловлар муддатини кўчириш билан ҳукумат муносиб номзодларга тўлақонли кампания олиб боришга халақит берган.

2016 йилда Озарбайжонда Конституцияга ўзгартиш киритишга бағишланган референдум бўлиб ўтди. Президент ваколатлари беш йилдан етти йилгача узайтирилди.

Алиев – Озарбайжон собиқ етакчиси Ҳайдар Алиевнинг ўғли– ўз отасининг меросхўри сифатида 15 йилдан бери мамлакатни бошқармоқда.

XS
SM
MD
LG