Ссылки доступа

Туркманистан оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатини қабул қилади


2018 йилнинг 28-октябридан 10-ноябрига қадар Ашхободда оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, унда жаҳоннинг 70та мамлакат спортчилари иштирок этади.

Оғир атлетика бўйича Халқаро федерация(IWF) Ижроия Қўмитаси 2017 йилнинг ноябрида 2018 йилги жаҳон чемпионатини Туркманистон пойтахти Ашхободда ўтказиш борасида қарор қабул қилган эди.

Аввалига жаҳон чемпионати Перу пойтахти Лимада ўтиши керак эди, бироқ Перу томони турнир ўтказишдан воз кечди ва мусобақалар ўтказиш ҳуқуқини бошқа мамлакатга беришга рози бўлди.

"Чемпионат оғир атлетика бўйича уч карра жаҳон чемпиони, рекордчи Алтимурад Ораздурдиев Ватанида ўтказилиши ёқимлидир. Туркманистон 2017 йил АҚШнинг Анахаймида бўлиб ўтган мусобақаларда биринчи жаҳон вице-чемпиони бўлган штангист Кристина Шерметова билан ҳам фахрланади", - дея таъкидланади Дипломат.ру.нашрида.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида Туркманистонда Жанг санъати ва ёпиқ иншоатларда V Осиё ўйинлари бўлиб ўтди. Спорт иншоатлари ва инфратузилмалар қурилиши учун, турли маълумотларга қараганда, 10-15 миллиард доллар сарфланган.

XS
SM
MD
LG