Ссылки доступа

Остона: Австриядаги элчихона масаласидаги баҳс бартараф этилди


Қозоғистон ҳукумати Австриянинг A.V. Maximus Holding AG&Со компанияси билан юзага келган баҳс бўйича яраш битимига эришди, дея хабар беради Қозоғистон Адлия вазирлиги.

Матбуот хизмати томонидан 11 апрель куни тарқатилган хабарда таъкидланишича, битимга кўра Қозоғистонга 260 минг евро (323 минг долларга яқин) қайтарилиши кўзда тутилган.

2008 йил бошларида, расмий маълумотга кўра, A.V. Maximus Holding AG&Со компанияси Қозоғистоннинг Австриядаги элчихонасига қарши “юзага келган ижара хақи қарздорлигини қоплаш” мақсадида 1,2 миллион евродан ортиқ даъво аризасини берган. 2010 йилда Қозоғистон “эришилган нотўғрибитимга кўра тўланган гаров ва тўловлар қайтарилиши”ни талаб қилган ҳолда қарши даъво аризасини берди.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, ўтган йили A.V. Maximus Holding AG&Со компанияси Вена суди тавсиясига биноан бахсни тинч йўллар билан ҳал қилиш масаласида мурожаат билан чиқди. «Бунинг натижасида томонлар ўртасида 2018 йил март ойи сўнгида баҳсни тинч йўлар билан ҳал қилиш борасида келишув имзоланди, Қозоғистонга 261 500 евро тўланадиган бўлди», — дейилади вазирлик хабарида.

Битим асосида 6 апрель куни Венасуди асосий иш ва у билан боғлиқ барча талаблар тўҳтатилиши борасида протокол қабул қилди, дейилади матбуот хизмати хабарида.

XS
SM
MD
LG