Ссылки доступа

Ўзбекистонда мусулмонлар идорасининг икки мулозими бир кунда ишдан олинди


Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Котибият бўлими мудири Улуғбек Султонов ва унинг ëрдамчиси Мубашшир Аҳмад 10 апрель куни эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди. Диний идора Ходимлар бўлими мулозимининг айтишича¸ “Бу икки киши билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган”.

10 апрель куни Тошкент шаҳридаги «Тинчлик» ва «Дўмбиробод» масжидларида имом-хатиб лавозимларида ишлаган Шермурод Тоғай (Алишер домла) ишдан озод қилинган эди.

– Шермурод Тоғай ўз аризасига кўра ишдан кетган ва имом ва Котибият бўлими мудири Улуғбек Султонов ва унинг ëрдамчиси Мубашшир Аҳмаднинг ишдан олиниши ортида сиëсий сабаб йўқ, - деб айтди мулозим.

Улуғбек Султоновни яқиндан таниган тошкентлик имомга кўра¸ у “диндорлар аризаларига бефарқ бўлганлик¸ ижтимоий тармоқларда диний идора кўз қарашига зид бўлган чиқишларни уюштирганликда” айбланган.

Мубашшир Аҳмад суҳбатда “ишдан озод қилинганидан ҳафа эмаслигини” таъкидлади. Мубашшир Аҳмад соқол қўйиш, ҳижобда юриш¸ эр ва қизларнинг алоҳида ўқитилиши тарғиб қилинган мунозарали мақолалар чоп қилинган Азон.уз нашрининг муассисидир.

Манбаларга кўра¸ Мубашшир Аҳмад “матбуот ва тармоқдаги диний чақириқларидан кейин исталмайдиган шахсга” айланган.

XS
SM
MD
LG