Ссылки доступа

Тожикистонда ҳарбий комиссар сохта ҳарбий гувоҳнома билан қўлга тушди


Фархор туман ҳарбий комиссарияти бўлими бошлиғи Меҳруз Тоиров 5 минг сомони (550 доллардан кўпроқ) пора олиш ва армия хизматидан бўйин товламоқчи бўлган фуқарога ҳарбий гувоҳнома тайёрлашга уриниш айби билан ушланди.

У 10 апрель куни талаб қилган пулларни олаётган бир вақтда мамлакат Молиявий назорат ва коррупцияга қарши Давлат Агентлиги ходимлари томонидан ушланди.

Коррупцияга қарши кураш агентлигидаги манбанинг 11 апрель куни маълум қилишича, Меҳруз Тоировганисбатан ТР Жиноят Кодексининг 247 (Фирибгарлик) моддаси бўйича жиноий иш очилган.

Бу коррупцияга қарши кураш идораси ходимлари томонидан ҳарбий комиссарларга нисбатан порахўрлик борасида қўйилганбиринчи айблов эмас. Шу йилнинг январь ойида 300 доллар пора олаётган бир вақтда Кулоб минтақаси ҳарбий комиссари Рустам Бурхонов қўлга олинган эди. У мана шу пул эвазига маҳалий аҳоли вакилларидан бирига ҳарбий гувоҳнома тайёрлаб, бермоқчи эди.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан Тожикистонда баҳорги ҳарбий чақирув бошланди.

XS
SM
MD
LG