Ссылки доступа

Илҳом Алиев ўзига иккинчи президентлик муддатини таъминлади


Озарбайжон президенти Илҳом Алиев асосий мухолифат партиялари бойкот эълон қилган навбатдан ташқари президент сайловида ғалабани қўлга киритди.

Озарбайжон марказий сайлов комиссиясининг (МСК) хабарига қараганда, сайловчиларнинг 94 фоиз овозини ҳисоблаб чиқиш сайловчиларнинг 86 фоизи Илҳом Алиевга овоз берганлигини кўрсатди. МСКнинг баёнотида сайловга келиш 74,5 фоизни ташкил қилгани айтилган. 2003 йилда ҳукумат тепасига келган Илҳом Алиев тўртинчи бор иқтидорда қолмоқда.

11 апрель куни сайловлар натижаларини дастлабки ҳисоблаб чиқиш ҳукумат тепасидаги “Янги Озарбайжон” партиясининг номзоди Илҳом Алиев ўзи учун сайловда тўртинчи президентлик муддатини таъминлаб бўлганлигини кўрсатмоқда. Human Rights Watch (HRW) халқаро ташкилотининг фикрига кўра, бу сайловлар сайловчилар “реал танлов” бермайди.

«Мен ютуқларимиз ва мувафақият учун ўз халқимга миннатдорчилик билдираман, — деб баён қилди Алиев, сайлов комиссияси дастлабки натижаларни эълон қилганидан сўнг кўп ўтмай давлат телевиденияси эфирида. — Халқ барқарорлик, хавфсизлик ва тараққиёт учун овоз берди».

Озарбайжоннинг асосий мухолифатчи партиялари сўровларда қатнашишмади, сайловларни бойкот қилишга чақиришди ва овоз бериш натижалари сохталаштирилишини кутаётганлигини баён қилишди.

XS
SM
MD
LG