Ссылки доступа

Роскомнадзор Telegramни блокировка қилишни талаб қилди


Роскомнадзор суддан дарҳол Telegram мессенжерини тўсиб қўйишни сўраяпти. Даъво моҳиятан кўриб чиқиладиган суд мажлиси 13 апрель кунига белгиланган, деб хабар бермоқда "Интерфакс" агентлиги.

Ўтган душанбада Роскомнадзорда идора суд қарори чиқмагунича бу мессенжерни тўсиб қўймаслигини баён қилишган эди.

Аввалроқ Роскомнадзор Россия Федерал хавфсизлик хизматининг (ФХХ) сўровига биноан, судгаTelegramн тўсиб қўйиш ҳақидаги талаб билан мурожаат қилганди. Ўтган ҳафтада регулятор томонидан месссенжер раҳбариятига қўйилган муддат ўтди. Идора фойдаланувчилар хабарлариниг калит шифрларини ФХХга беришни талаб қилган эди.

Telegram раҳбарияти ёзишмалар махфийлигани кафолатлайдиган Россия Конституциясига таяниб, бу талабни бажаришдан бош тортаяпти. Бундан ташқари, компаниядагилар техник жиҳатдан бунинг иложи йўқлигини билдиришмоқда.

Россиялик журналистлар Олег Кашин ва Александр Плюшевлар Telegram мессенжери тўсиб қўйилиши хавфи борлиги муносабати билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига (ЕСПЧ) шикоят қилишди. Бу ҳақда “Агора” халқаро ҳуқуқ ҳимояси гуруҳининг юристи Дамира Гайнутдинованинг сўзларига ҳавол келтирган ҳолда, "Ведомости" ёзаяпти.

Шикоят қилувчиларнинг сўзларига қараганда, Интернет ёзишмаларни назорат қилиш ҳақидаги қонунинг мавжудлиги уларнинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш конвенциясининг саккизинчи моддасида кафолатланган шахсий ва оилавий ҳаётни ҳурмат қилиш ҳуқуқларини бузаяпти. Бундан ташқари, шу тарзда уларнинг ўз фикрини билдириш эркинлиги ҳуқуқи бузилмоқда.

XS
SM
MD
LG