Ссылки доступа

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара хизматчиларига тинч аҳолига ўқ узиш тақиқланди


Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари чегара хизматчиларига тинч фуқароларга қарши ўт очар қуроллардан фойдаланишни бутунлай тақиқлашга келишиб олди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабар қилди.

Келишувга Қирғизистон давлат чегара хизматининг раиси Уларбек Шаршеев ва Ўзбекистон ДХХ чегара қўшинлари қўмондони Руслан Мирзаевнинг ўзбек-қирғиз чегарасида 7 апрель куни юз берган ҳодисани муҳокама қилишлари ортидан эришилган.

Икки мамлакат чегара хизматлари раҳбарлари мазкур ҳодиса юз берган Қирғизистоннинг Мамай қишлоғига борганлар. Ҳодисани ҳар томонлама ва холисона ўрганиб чиқиш мақсадида икки мамлакат вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузилган.

«Бундан ташқари, учрашув давомида идоралар раҳбарлари шахсий таркиб олдига икки мамлакат қонунчилигида назарда тутилган, ҳарбий хизматчиларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи ҳолатлардан ташқари бошқа ҳолларда тинч аҳолига нисбатан ўқотар қуроллар қўллашни мутлақо тақиқилаш вазифасини қўйишди», – деб таъкидлашди матбуот хизматида.

Апрель ойида чегарачи идораларнинг қўшма мажлисини ўтказиш режалаштирилмоқда, унда ҳамкорлик масалалари, жумладан чегара тузилмалари раҳбарлари билан қўшма машғулотлар, аҳоли билан профилактик тадбирлар, биргаликда патруллик қилиш жадвалини аниқлаш, шунингдек, қирғиз-ўзбек чегарасида чегарачиларнинг хулқ-атвори йўналишининг янги таҳририни тасдиқлаш масалаларини муҳокама қилишади.

XS
SM
MD
LG