Ссылки доступа

Жээнбеков: Қирғизистон парламент демократиясига ўтади


Қирғизистон президенти Сооронбой Жээнбеков Европа Иттифоқи етакчилари билан учрашув ўтказаяпти. Қирғизистоннинг Европа Комиссиясидаги доимий вакили, Қирғизистонинг бир неча Европа давлатларидаги элчиси Асеин Исаев музокараларнинг баъзи тафсилотларини сўзлаб берди.

"Энг асосийси – президент биз парламент демократиясига ўтишимизни айтди. Бу ҳолат жуда қизиқарли, асосий эътибор шунга қаратилаяпти. Улар президент иқтисодиёт эмас,сиёсий ҳамкорликка асосий урғу бераётганини ёқлашаяпти. Агар сиёсий масалалар ҳал қилинса, бошқа ҳолатлар, жумладан иқтисодий тусдаги масалалар ҳам ҳал қилинади. Ҳозир янги келишув кўриб чиқилмоқда. Бизга уни икки ярим йил ичида тугатишга топшириқ беришди. Бу ҳужжат бизнинг Европа билан ҳамкорлигимизни янги босқичга олиб чиқади" – деб баён қилди Исаев.

У учрашув давомида Жээнбеков демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидан қайтмаслик ниятида эакнлигини айтганини қўшимча қилиб ўтди.

XS
SM
MD
LG