Ссылки доступа

Помпео: Сурия учун жангда “бир-икки юз нафар руслар” ўлдирилди


АҚШ давлат котиби лавозимига номзод, МРБнинг собиқ директори Майк Помпео Сенат тинглови пайтида яқинда жанговор тўқнашувларда америкалик ҳарбийлар томонидан “бир-икки юз нафар руслар” ўлдирилганини баён қилди.

Помпео бирор тафсилотларни хабар қилмади ва ўз ахборотининг манбасини келтирмади. У бу бир неча ҳафта олдин содир бўлганини айтди, холос. Балки у 7 февраль куни Суриянинг Дайр аз Зор музофотидаги жангни назарда тутган бўлиши, эҳтимоли юқорироқ. Унда президент Башар Асад томонида туриб жанг қилаётган юзлаб ёлланма жангчилар АҚШ иттифоқчилари бўлган курдларнинг позицияларига ҳужум қилган эди. Америка авиацияси ҳужум қилувчиларга зарба бериб, уларга катта талофот етказганди.

Жангдан сўнг кўп ўтмай туриб, ижтимоий тармоқларда, сўнгра ОАВда ҳам “Вагнер ХҲК” деб номланган ҳарбий компаниядан бўлган ёлланма жангчилардан иборат, кўплаб Россия фуқаролари ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўла бошлаганди. Талафотларга оидҳар хил рақамлар, яъни бир неча ўнлаб кишидан, тортиб 600 кишигача ҳалок бўлгани ҳақида рақамлар келтирилган эди. 200 киши ҳалок бўлганлиги ҳақидаги рақам кўпроқ айтилди. Журналистлар бу жангда ҳалок бўлган 10 нафар атрофидаги россияликларнинг исмини аниқлалшга муваффақ бўлишди.

Россия ТИВ аввалига россияликлар ҳалок бўлгани фактини инкор қилди, кейин 5 кишигача ҳалок бўлгани, бир неча ўнлаб кишилар яралангани мумкинлигини тан олди. ТИВда гап сафда саналган ҳарбийлар ҳақида бормаётганини таъкидлашди.

Америкалик ҳарбийлар аввалроқ жанг бўлгани ва ҳужум қилганлар орасида катта талафот бўлгани фактини тасдиқлашганди, бироқ ҳалок бўлганлар орасида айнан ким бўлганини гапиришдан ўзларини тийишганди.

АҚШ ҳарбийлари зарба бериш нияти ҳақида россияликларни огоҳлантиршганини, улар эсаэътироз билдирмаганини таъкидлашганди.

XS
SM
MD
LG