Ссылки доступа

РФнинг БМТдаги вакили: асосийси - урушга йўл қўймаслик


Сурия атрофидаги юзага келган вазият атрофида Россия ва Қўшма Штатлар ўртасида тўғридан тўғри қуролли тўқнашувларни назардан соқит қилиш керак. Бу ҳақда пайшанба куни Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя баёнот берди.

Унинг сўзларига қараганда, халқаро ҳамжамият олдида турган устивор вазифалардан бири Сурия атрофидаги урушни бартараф этишдир. Шу билан бирга Небензя АҚШнинг Суриядаги Россия ҳарбийлари мавжуд бўлган иншоатларга гипотетик зарбаларини “тассавур қилиб бўлмайдиган” деб атади.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши пайшанба куни ёпиқ эшиклар ортида Суриядаги вазиятни муҳокама қилди, маълумки бу мамлакатдаги вазият 7 апрел куни Дума шаҳридаги ҳодисадан сўнг бирданига ўзгариб кетди. Ғарб мамлакатлари Сурия мухолифати баёнотидан сўнг президент Башар Асад режимини шаҳарга кимёвий ҳужум уюштирганликда айблаб чиқди, ҳужумлар оқибатида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди. Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари кимёвий ҳужумлар жавобсиз қолмаслиги ҳақида баёнот берди. АҚШ, Франция ва Буюк Британия етакчилари Сурияга зарба берилиши эҳтимоли ҳақида айтишар экан, бироқ ҳозирча қарор қабул қилинмаганини таъкидлашди.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши кимёвий ҳужумлар тўғрисидаги маълумот юзасидан ҳозирча резолюция қабул қилмади. Пайшанба куни Хавфсизлик кенгашига Швеция навбатдаги резолюция лойиҳасини тақдим қилди.

Сурияга Кимёвий қуролларни тақиқлаш бўйича халқаро ташкилот экспертлари келмоқда, улар шанба куни эҳтимолий ҳужумлар уюштирилган жойга боришади. Америка ОАВи пайшанба куни маъмурият вакилларининг сўзларига таяниб АҚШда кимёвий хужумлар мавжудлигини тасдиқловчи далиллар борлигини маълум қилди. Худди шу каби баёнот билан Франция президенти Эммануэль Макрон чиқди. Россия худди расмий Дамашқ сингари кимёвий қуроллар ишлатилмаганини таъкидлар экан, ҳужумлар ҳақидаги хабарлар иғво ёки саҳна кўриниши эканлигини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG