Ссылки доступа

Туркманистон президенти бош вазирнинг уч ўринбосарини алмаштирди


Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов навбатдаги кадрлар алмашинуви доирасида 11 апрель куни бирданига бош вазирнинг уч нафар ўринбосарини ўзгартирди. Мамлакатдаги бешта вилоятнинг раҳбарларининг ҳаммасига хайфсан берилди.

Бир неча йил давомида нефтегаз комплексига раҳбарлик қилган Максат Бабаев ва Транспорт соҳаси куратори Байрам Аннамередовлар ТАПИ(ТАПҲ) газ қурилишига маъсул лавозимларга тайинланганлари муносабати билан вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосарлигидан озод қилиндилар.

Бошқа амалдорларнинг ишдан бўшатилишларининг сабаблари расмий хабарларда маълум қилинмаган.

Савдо-саноат палатаси раҳбари этиб тайинлагани муносабати билан Савдо сохасини бошқарган бош вазир ўринбосари Оразмират Гурбанназаров эгаллаб турган лавозимдан озод қилинди.

Навбатдаги кадрлар ўзгариши президент Гурбангули Бердимуҳамедов ҳукуматидаги бош вазирнинг тўрт нафар ўринбосарига сўнги бор берган огоҳлантиришлардан сўнг амалга оширилди.

Давлатга тегишли матбуотнинг хабар қилишича, 6 апрель куни бўлиб ўтган ҳукумат мажлисида Бердимухамедов амалдорларнинг фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмаслигини айтиб, уларни “хизмат вазифаларини бажармасликда ва ишда камчиликларга йўл қўяётганликда” айблаган ва камчиликларни белгиланган муддатда тўғирлашга чақирган эди. Орадан бир ҳафта ўтиб айрим амалдорлар ўзлари эгаллаб турган лавозимлардан маҳрум бўлди.

Ҳукуматнинг 11 апрель куни бўлиб ўтган мажлисида мамлакатнинг иқтисодий муваффақиятлари тўғрисидаги Ҳисобот тингланди, унга кўра “барча сохаларда юқори кўрсаткичларга эришилгани” таъкидланади.

XS
SM
MD
LG