Ссылки доступа

Тожикистонда имом ҳатиблар ёшларни армияда хизмат қилишга чақирмоқда


Ҳисорда ўнлаб руҳонийлар ёшларни армия сафларида хизмат қилишга чақирмоқда, дея хабар беради 12 апрель куни шаҳар Жомъе масжидининг имом ҳатиби Шарофиддин Фозилов.

Унинг сўзларига қараганда, ислом уламолари ҳарбий комиссарият ходимлари билан биргаликда чақирувчиларнинг уйларига ташриф буюриб улар билан армия сафларида хизмат қилиш зарурияти масаласида суҳбатлар ўтказишмоқда. «Биз ватанпарварлик, ватанга муҳаббат, мамлакат ичкариси ва минтақадаги барқарорлик ҳақида гапираяпмиз. Бизнинг даъватларимиздан сўнг бир неча ёшлар армияда хизмат қилиш хоҳишини билдирганига ўзим гувоҳман», - дейди Шарофиддин Фозилов.

Тожикистон президенти фармонига биноан бахорги чақирув 1 апрель куни бошланиб 31 майга қадар давом этади.

Тожикистон Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакат Қуролли кучлари сафига ҳар йили 15-16 минг киши чақирилади.

Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Фаридун Махмадализода, бу йил руҳонийлар баҳорги харбий чақириқ кампаниясида фаол иштирок этаётганини тасдиқлади. «Биз авваллари ҳам имам-хатибларни чақирувчилар билан бўлиб ўтадиган учрашувларга таклиф қилардик. Улар даъват қилишар ва шундан кейин ўз ишлари билан машғул бўлишарди. Бу гал эса имам-хатиблар жамоат ва харбий комиссарият ходимлари билан чақирувчиларниннг уйларига ташриф буюриб ёшларни армияда хизмат қилишга даъват қилишмоқда», - дейди Маҳмадализода.

XS
SM
MD
LG