Ссылки доступа

Назарбоев: Ли Куан Юни ҳам автократ деб аташган эди


Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев 12 апрель куни Остонада бўлиб ўтган мажлисда баёнот берар экан, демократияни ўрнатиш, унинг фикрича, бирданига бўладиган жараён эмаслигини айтди. Ўз чиқишида у Қўшма Штатлар тарихига тўхталиб ўтди.

«Рухани жангыру» («жамият дуёқарашини модернизациялаш») давлат дастурининг бир йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда Назарбоев, Қозоғистон “бутун дунё сингари демократия йўлидан бораётганини» таъкидлади.

«Мен мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб мамлакатни бошқариб келаяпман, халқ ишончини оқлаяпман. Ғарбда бир неча бор: "Худди биз каби, Америка, Ғарб каби демократияни татбиқ этинглар" дейишди. Биз қозоқлар америкалик, немис, инглиз эмасмиз. Бу нима дегани?», — деди Назарбоев. «Бизнинг ўзимизга яраша дунёқарашимиз, тарихимиз, тилимиз, динимиз, анъаналаримиз бор», — деди сўзларига қўшимча қилар экан.

Шу билан бирга у, «бир кунда биз минг йиллик тартибни бузиб ўта олмаймиз», деди. «Қўшма Штатларга неча йил бўлди? 250? 50 йил муқаддам оқ ва қора танлилар бир автобусда ўтира олмасди. Аёллар сайловларда иштирок этмасди. Нима учун сиз буларни эсдан чиқарасиз?», — дея баёнот берди Назарбоев.

У Сингапурнинг биринчи бош вазири Ли Куан Юни “анъаналарни ҳурмат қилишг”га чақиргани боис автократ деб аташганини эслатиб ўтди. «Менинг марҳум дўстим Ли Куан Юни умр бўйи диктатор, автократ деб аташган. Ким автократ? Беш йилдан сўнг яна сайланган кишини қандай қилиб диктатор, автократ деб аташ мумкин? Бизнинг ўз йўлимиз бор», — дея баёнот берди Назарбоев.

Бу Назарбоевнинг Қозоғистон тарақиётини Ғарб билан таққослашга бўлган биринчи уриниши эмас.

XS
SM
MD
LG