Ссылки доступа

Тожикистон мактабларида яна “ихтиёрий бадаллар” амалиётга киритилмоқда


Хўжанд шаҳридаги мактабларда ўқувчиларнинг ота-оналаридан мактаб биноси таъмири учун пул “сўраш” бошланди. Ўтган йили Тожикистон Таълим ва фан вазирлиги ўқувчиларнинг ота-оналаридан “пулларни ноқонуний тўплаш”ни тақиқлаган эди.

Хўжанд шаҳрида истиқомат қилувчи Муҳайё Ҳакимованинг айтишича, мактаб директорлари ота-оналардан 50 сомонидан 100 сомонигача пул сўрамоқда. «Менга, фарзандим ўқийдиган синф таъмири учун 70 сомони (8 долларга яқин) беришим кераклигини айтишди. Бундан ташқари ота-оналар ҳар ойда “мактаб таъмири учун” 10 сомонини “хайрия қилишлари” керак», - дейди аёл.

Шу билан бирга мактаб директорлари баёнот бериб, ўқувчиларнинг ота-оналаридан пул сўраш турмушнинг яхшилигидан далолат бермаслигини айтишади. «Бу йил мактаб таъмири учун 53 минг сомони ($ 6 мингга яқин) ажратилди. Бу пуллар электр энергияси, сув, чиқиндиларни олиб кетиш, компьютерлар харид қилиш ва мактаб парталарни қайта таъмирлашга сарфланди. Фақат атиги 3 минг сомони қолди ва бу пуллар билан мактабни таъмирлашнинг асло иложи йўқ. Бу каби вазият шаҳардаги барча мактабларда кузатилмоқда», - дейди Хўжанд шаҳридаги 30-умум таълим мактабининг директори Абдурасул Қодиров.

Унинг ҳамкасби 8-сон мактаб директори Хайриннисо Иброҳимованинг айтишича, яқинда улар маҳалий расмийлардан мактуб олишган, мактубда мактаб таъмири маҳаллий тадбиркорлар ва ўқувчиларнинг ота-оналаридан тушган хайрия маблағлари ҳисобига амалга оширилиши айтилган.

ТР Таълим ва фан вазирлигининг расмий вакили ​Эхсон Сафарзода 12 апрел куни баёнот бериб, вазирлик ўтган йилнинг ёзида ўқувчиларнинг ота-оналаридан “ноқонуний йиғимлар” тўплаш тақиқлаганини маълум қилди. Вазирнинг фармойишига биноан, таъмирлаш, мебел, жихозлар сотиб олиш, фаррошлар ва қоровуллар хизмати учун мажбурий пул тўплаш қатъиян ман этилиши кўрсатилган, деди Эхсон Сафарзода. Унинг сўзларига қараганда, ота-оналар фарзандарининг қўшимча дарслари учунгина ҳақ тўлашлари мумкин.

XS
SM
MD
LG