Ссылки доступа

Қозоғистонда ҳарбий мактаб курсантининг ўлимини тергов қилишади


Жанубий Қозоғистон вилоятида ҳарбий мактаб-интернатнинг курсанти вафот этди, деб хабар бермоқда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги. Расмий хабарда Чимкентдаги “Жас ўлан” ҳарбий мактабининг тарбияланувчиси “режадаги ўқув машғулотларини ўтказиш пайтида” вафот этгани хабар қилинмоқда.

Вазирлик хабарида тафсилотларга аниқлик киритилмаган.

Мактабнинг ўзида эса ҳозирча тарбияланувчининг ўлимини шарҳлашмади. Мактаб ходимларининг хабарларига қараганда, воқеа 12 апрель куни содир бўлган. Пайшанба куни маҳаллий ОАВ ўқув муассасаси ҳудудида ҳарбий мактаб-интернатнинг 2002 йилда туғилган курсанти вафот этганини хабар қилишди.

“Собир Раҳимов номидаги “Жас ўлан” Чимкент республика мактаби” давлат муассасаси Қозоғистон мудофаа вазирлигининг ихтиёрида.

XS
SM
MD
LG