"2018 йил 12 апрель куни Болтиқ денгизи акваториясида тунги синов парвозларини ўтказиш пайтида Ка-29 вертолёти ҳалокатга учради. Вертолётни тайёрлаган корхона вакили бўлган икки нафар синовчи учувчидан иборат таркибдаги экипаж ҳалок бўлди", - дейишди матбуот хизматида.
"Парвоз оддий об-ҳаво шароитида ўтаётган эди", - деб қўшимча қилишди Болтиқ флоти вакиллари.
Вертолёт қулаган жойда ҳозир қидирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, денгиз қидируви ва қутқарув халқаро хизматларидаги манба жума куни икки учувчидан бирининг жасади топилганини хабар қилди.
Ка-29 Н. И. Камов номидаги конструкторлик бюросида 1980 йилларнинг бошида ишлаб чиқилган. У кемалардан денгиз пиёдалари бўлинмаларини десант қилиб етказиш, уларни ўт очиш билан қўллаб-қувватлаш ва турли юкларни ташишга мўлжалланган.