Ссылки доступа

Доналд Трамп Сурияга ҳаво зарбалари бериш тўғрисида эълон қилди


АҚШ Президенти Доналд Трамп у кимёвий қурол ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган Cурия ҳукумат муассасалари бўйича юқори аниқликдаги зарбалар йўллашга буйруқ берганини эълон қилди.

Трампнинг айтишича Франция ва Буюк Британия билан биргаликда бошланган бундай зарбалар Сурия оммавий қирғин қуролидан фойдаланишни тўхтатгунига қадар давом этади.

Маълумотларга кўра, зарбалар Сурия армиясининг сара бўлинмалари жойлаштирилган Дамашқдаги ҳарбий база ва илмий-тадқиқот марказларига берилган. СОНР ахборотига кўра, зарбалар нишони бўлган айрим база ва аэропортлардан шу ҳафта бошида одамлар эвакуация қилинган.

Буюк Британия мудофаа вазирлиги қайд қилишича, Хомсда жойлашган объектларга зарбалар берилган, бу ерда кимёвий қурол тайёрлаш учун прекурсорлар сақланади. Дастлабки маълумотлар ҳужумларнинг муваффақиятидан далолат бермоқда.

Пентагоннинг ахборотига кўра, АҚШ Хон-Шейхунда кимёвий қурол қўлланганлиги сабабли ўтган йили берилган зарбаларга нисбатан икки марта кўпроқ қувватдан фойдаланди.

Сурия ОАВ бу ҳужумни ҳалқаро ҳуқуқнинг бузилиши деб атади ва ракетага қарши мудофаа тизимини ишга туширди ҳамда 13 та ракетани уриб туширди.

Россия Мудофаа вазирлиги 14-апрель куни эрталаб берган маълумотга кўра, зарбалар Суриядаги Россия ҳарбий базалари бўйлаб берилмаган.

Трамп Россия ва Эронни Асаднинг вахшиёна ва қўрқинчли тартибини қўллаб қувватлашни бекор қилишга чақирди. Мазкур икки мамлакат Асаднинг жиноий режимини молиялаштириш , қўллаб қувватлаш учун жавобгардир.

Россиянинг АҚШ даги элчиси Анатолий Антонов АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳужумларини муҳокама қилди. Эрон ташқи ишлар вазирлиги қайд қилишича Сурия бўйлаб зарбалар минтақавий оқибатларга олиб келиши мумкин. Франция ҳужумлар тўғрисида Россия огоҳлантирилганлигини айтди.

XS
SM
MD
LG