Ссылки доступа

Мирзиёев ўқитувчиларнинг ободонлаштириш ишларига жалб қилинаётганини қаттиқ танқид қилди


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидаги йиғилишда ўқитувчиларнинг ободонлаштириш ишларига жалб қилинаётганини қаттиқ танқид қилди.

Самарқандлик ўқитувчи Диана Еникееванинг ўлимида ўзини ҳам айбдор ҳис қилган президент, бундан буён ўқитувчини мажбурий меҳнатга жалб қилган ҳокимлар, катта хизматлари бўлишидан қатъий назар, ишдан кетишини таъкидлади.

Ўзбекистон президенти Шакват Мирзиёев 13 апрель куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида ўтказилган йиғилишда, ўқитувчиларнинг дала ишларига жалб қилинаётганини илк бор қаттиқ танқид қилди.

Шу билан бирга Шавкат Мирзиёев унинг вилоятларга боришига тайёрланаётган кўзбўямачилик ишларни ҳам танқид қилар экан, жойлардаги аҳволни ўзи жуда яхши билишини айтган.

"Мен осмондан пайдо бўлиб, тушиб келмайман: бир кун олдин қайси вилоятга ташриф буюришим ҳақида маълумот етказилади. Лекин, кўп жойларда кўзбўямачиликка йўл қўйилмоқда. Очиғи, менга бу ноқулай, менда нафрат уйғотмоқда. Ўқитувчиларни мажбурлаб чиқариб қўйиб, ободонлаштириш, уларга кўча супуртириш, тайёргарлик​ка жалб этиш - сиёсатга хиёнат. Бу ҳаракатлар фақат менга эмас, сиёсатга ҳам хиёнат”, деб айтган президент.

Президент фикрича, ҳокимлар мажбурий меҳнат билан ўзларига раҳмат эмас, балки лаънат олмоқда.

Сайхунобод туманида ўтказилган йиғилишда Шавкат Мирзиёев “одамларнинг баландпарвоз ваъдалардан чарчагани”ни, ҳатто мажлисларга ҳам тайёрланган махсус одамлар келаётганини билишини ҳам айтган.

XS
SM
MD
LG