Ссылки доступа

ЕХҲТ Тожикистонни Мирсаидов ишини сиёсийлаштирмасликка чақирди


Хайрулло Мирсаидов
Хайрулло Мирсаидов

Тожикистон ҳукумати ЕХҲТ қошидаги АҚШ миссияси раҳбари вазифасини бажарувчиси томонидан ҚВЗнинг “Тожикистон жамоаси” раҳбари Хайрулло Мирсаидов иши бўйича тергов олиб борилаётгани юзасидан берган баёнотига муносабат билдирди.

«Мирсаидовга нисбатан жиноий иш сиёсий асосга эга эмас ва жиноий иш фирибгарлик факти бўйича қўзғатилган», дейилади ТРнинг ЕХҲТдаги ваколатхонаси томонидан берилган расмий баёнотда.

Ваколатхонанинг таъкидлашича, ҚВЗнинг “Тожикистон жамоаси” қонунга зид равишда шакллантирилган ва давлат идораларида рўйхатдан ўтмаган. «Мирсаидов 2014 йилдан 2017 йилга қадар жамоа учун 976 минг сомони ($110 мингга яқин) сарфлаган. Тергов маълумотларига кўра,бу маблағларнинг 300 минг сомониси “йўқолиб қолган”. Мирсаидов 76 минг сомонини ўзлаштирган, қолган маблағларни мақсадга мувофиқ ишлатмаган», дейилади ТРнинг ЕХҲТ ваколатхонасининг баёнотида. ​

Апрель ойи бошларида Хайрулло Мирсаидовнинг жиноий ишини текшириш яна икки ойга узайтирилди. Шу сабабли АҚШнинг ЕХҲТдаги ваколатхонаси раҳбарининг ўринбосари Мишель Сайдерс баёнот бериб, Қўшма Штатлар журналист ва ҚВЗчига қўйилаётган айбловлардан ташвишга тушаётганини, бу жараён хукуматнинг журналистдан олаётган қасди эканини билдирди.

Хайрулло Мирсаидов2017 йил 5 декабрда хибсга олинди. Хибсга олинганидан уч кун ўтиб унга нисбатан ТР ЖКнинг тўртта моддаси: 245 моддаси, 4 қисми,."б" пункти (маблағларни ўзлаштириш ёки талон-тарож қилиш), 189 модда,2 қисм, "г" пункти (миллий, ирқий, махаллий ёки диний низо қўзғаш), 340 модда, 1 қисм (сохта ҳужжат,давлат мукофотлари, мухр,бланка тайёрлаш, ясаш ёки фойдаланиш), 346 модда,. 2 қисм, "а" пункти (ёлғон маълумот бериш) бўйича жиноий иш очилди. Тожикистон ҚВЗ жамоа капитани 10 йилгача қамоқ жазосига хукм қилиниши мумкин.

Хайрулло Мирсаидов Сўғд вилоятининг спорт ва ёшлар ишлари бўйича бошқармаси собиқ раҳбари Олим Зохидзодани порахўрликда айблаб чиққанидан сўнг хибсга олинган эди. Айни дамда тергов идоралари ҚВЗнинг Тожик жамоаси томонидан сарфланган бюджект маблағларини ва ҚВЗнинг Россиядаги чиқишларни ўрганмоқда.

XS
SM
MD
LG