Ссылки доступа

Афғон толиблари баҳорги ҳужумлар бошланганини эълон қилди


Афғон толиблари баҳорги ҳужумлар бошланганини эълон қилди. Интернетда 25 апрель куни эълон қилинган баёнотда, гуруҳ "Аль-Хандак" ёки "Ҳандақ" номини олган ҳужумлар вақтида асосан “Америка босқинчилари ўлдирилишига эътибор қаратилишини” маълум қилди.

Америкаликларнинг тарафдорлари бўлмиш - афғон ҳукумати ва ҳарбийлари иккинчи даражали йўналиш ҳисобланади.

Баёнотда таъкидланишича, ҳужумлар Толибларнинг Ҳарбий комиссияси томонидан ташкиллаштирилган. Унга Ҳандақдаги жанг ёки “хандақ учун жанг” номи берилди. Тарихдан маълумки, 627 йилда Мадина атрофида 3000 яқин мусулмонлар бир ой мусулмон бўлмаганлар қамалида бўлган ва бу қамални ёриб чиққан эди. Толибларнинг баёноти Афғонистондаги янги терактлар тўлқини фонида берилди.

24 апрель куни Афғонистонда толибларнинг Фарах ва Ғазна вилоятларига қилган ҳужумлари оқибатида камида 11 нафар ҳукумат аскари ва полиция ходими ўлдирилди. 23 апрель куни толибларнинг Афғонистон ғарбига ҳужуми оқибатида 18 аскар ва полиция ходими ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG