Ссылки доступа

Боғдод суди ИД сафларида бўлган тўрт нафар тожик аёлини умрбод қамоққа ҳукм қилди


Хориж ОАВнинг маълум қилишича, Боғдод суди ИД террор гуруҳи аъзолигида айбланган тўрт нафар тожик аёлини умрбод озодликдан маҳрум қилди.

Аёлларнинг исми шарифи ошкор қилинмади, шунингдек, улар Тожикистоннинг қайси минтақасидан экани ва қачон Ироққа келишгани ҳам маълум эмас.

Франс-пресс ахборот агентлигининг 29 апрел куни маълум қилишича, Боғдоддаги жиноий ишлар бўйича суд ИД террор гуруҳида иштироки учун 19 нафар россиялик ва 6 нафар озарбайжонлик аёлларни ҳам умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган. Тарқатилган лавҳада таъкидланишича, аёлларнинг кўпчилигининг қўлида ёш болалари ҳам бўлган.

Апрель ойи бошларида Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова Ироқ қамоқхоналарида 50дан 70 нафаргача Россия фуқароси бўлган аёллар бўлиши мумкинлигини маълум қилган эди, улар билан бирга 100 га яқин болалар ҳам бор. Шунингдек, 26 апрел куни Боғдод суди 10 нафар хорижлик аёлни ўлим жазосига ҳукм қилди.

“Ислом Давлати” 2014 йилда Ироқнинг катта қисмни, жумладан йириклиги бўйича иккинчи ўринда турувчи Мосулниэгаллаб олди. Орадан уч йил ўтиб, 2017 йил декабрида Ироқ расмийлари ИД устидан тўла зафар қучганларини ва Мосул озод қилингани борасида баёнот беришди.

Тожикистон ички ишлар вазирлиги 2015 йилда берган баёнотида, Сурия ва Ироққа 154 нафар тожик оиласи йўл олганини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG