Оператор Сабоуун Какар тез-тез радикал исломчиларнинг ҳужумлари юз берган жойни суратга олиб турарди.
Терактнинг яна бир қурбони – Муҳаррам Дуррани – Афғон хизматида 15 май куни ўз фаолиятини бошлаши керак эди. У аёллар учун ҳафталик дастурда ишларди. Муҳаррам Қобул университетида ислом шариати бўйича таҳсил олаётган эди.
«Бу даҳшатли хабар, - дейди Озод Европа/Озодлик радиоси президенти Томас Кент, - биз мард журналистлар ва ҳамкасбларимизни йўқотишдан ларзага тушдик ҳамда чуқур қайғу билан уларнинг яқинлари ва оилаларига ҳамдардлик билдирамиз».
Теракт оқибатида ОАВнинг 10 нафар ходими ҳалок бўлди. Улар орасида France Press агентлигининг фотомухбири, шунингдек 1TV, Tolo News ва Mashal TVнинг журналистлари ҳам бор.
30 апрель куни Афғонистон пойтахтида иккита теракт юз берди. Биринчи портлашни ҳудкуш террорчи АҚШ элчихонаси яқинида уюштирди. Ҳодиса жойига қутқарувчи ва журналистлар етиб келганида, яна бир террорчи ўзини портлатиб юборди. У телеоператор сифатида ниқобланган эди. Ҳужумлар учун маъсулиятни “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди. Қобулда юз берган иккита террор ҳодисаси оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди. 50дан ортиқ киши жароҳатланди.