Ссылки доступа

Украина АҚШдан ракета комплексларини олди


Украина президенти мамлакат қуролли кучлари Америкада ишлаб чиқарилган танкка қарши Javelin ракета комплекслари олганлигини тасдиқлади. Пётр Порошенко бу ҳақда 30 апрель куни кечқурун эълон қилди.

Унинг сўзларига қараганда, янги қуролларни олиш армиянинг жанговор қобилиятини ва давлат хавфсизлигини “анча мустаҳкамлади”. “Украина ҳақиқати” хабар қилишича, президент Порошенкоукраиналик мутахассислар “Россия агрессиясига қарши зарба бериш мақсадида мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш устида ишлашни давом эттираяпти” деб баён қилди".

Аввалроқ АҚШ давлат департаментида Вашингтон Украинага танкка қарши Javelin ракета комплексларини етказиб берганини тасдиқлашган эди.

2017 йил декабрда АҚШ Давлат департаментида Вашингтон Украинага “кучайтирилган мудофаа имкониятлари” тақдим этишини билдиришганди. Кремлдагилар АҚШнинг қарорига жавобан, Донбассда қон тўкишлар билан таҳдид қилишганди, деб таъкидланади “Украина ҳақиқати”даги мақолада. Мудофаа пакетининг умумий қиймати 47 миллион долларни ташкил қилади. У 210 та танкка қарши ракеталар ва 35 та ишга туширувчи қурилмаларни ўз ичига олади.

Украина АҚШга ўзи олишни истаган қурол-яроғларнинг бутун бошли рўйхатини берган эди. Ҳаво разведкаси воситалари, танкка қарши тизимлар, радиоэлектрон кураш тизимлари ҳақида гап бормоқда.

Украина ТИВ раҳбари Павел Климкин АҚШ Украинага берадиган қурол Донбассдаги низони кучайтириш учун эмас, фақат жангарилар томонидан иғволар бўлган ҳолдагина қўлланишини билдирди.

XS
SM
MD
LG