Ссылки доступа

Душанбеликлар “Ўлмас полк” тадбирига тайёргарлик кўрмоқда


Улуғ Ватан урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги арафасида Душанбе аҳолиси “Ўлмас полк” тадбирини ўтказишга қарор қилди.

Ҳозирча шаҳар расмийлари Тожикистон пойтахтида бу каби тадбир ўтказилишига руҳсат бермади, аммо жаҳон бўйлаб рус маданиятини ривожлантириш билан шуғулланувчи «Россотрудничество» ваколатхонаси УВУ ветеранлари ва иштирокчиларининг суратлари ҳамда 9 май транспарантларини бепул чоп қилиб беришга тайёрлигини билдирди.

Бундан 15 кун муқаддам Тожикистон уруш ва меҳнат ветеранлари уюшмаси хотира маросимини ўтказишга руҳсат берилишини сўраб пойтахт ҳокимлигига мурожаат билан чиққан эди. Ветеранлар Уюшмаси вакили Шариф Орифовнинг 30 апрель куни айтишича, ҳозирча жавоб олинмаган.

Унинг сўзларига қараганда, агар ҳукумат тадбир ўтказилишига руҳсат бермайдиган бўлса, у ҳолда улар УВУ иштирокчиларининг парадини ташкилаштирадилар, уруш қатнашчилари пойтахт кўчалари бўйлаб ретромобилларда олиб ўтилади. Орифовнинг айтишича, айни дамда Душанбеда 46 нафар УВУветерани ва қатнашчиси ҳамда фронт ортида хизмат қилган 145 нафар меҳнат фахрийси истиқомат қилади. 19 апрель кунги маълумотга кўра Тожикистонда 345 нафар УВУ ветерани ва қатнашчиси борлиги маълум қилинди.

Улуғ Втан уруши иштирокчиларининг қариндошлари уларнинг суратларини кўтариб олган ҳолда ўтказиладиган "Ўлмас полк" тадбири сўнгги бир неча йилдан бери 9 май куни Россиянинг кўплаб шаҳарлари ва собиқ СССРнинг айрим мамлакатлари ва бошқа давлатларда ташкиллаштирилмоқда.

Душанбе ҳукумати хозирча Ғалаба кунига бағишланган тадбирлар режаси тасдиқланмаганини, режа кўриб чиқилаётганини маълум қилди. Пойтахт ҳокимияти матбуот котиби Абдумажид Усмонов ҳозирча Ветеранлар уюшмасидан “Ўлмас полк” тадбири ўтказилиши борасида мактуб олинмаганини маълум қилди.

Ўтган йили Душанбе расмийлари тадбир ўтказилишини тақиқлаган эди, ўшанда “техник” сабаблар баҳона қилинган эди. Шунга қарамай Душанбенинг юзлаб аҳолиси Ғалаба кунига бағишланган ҳарбий парад ва расмий тантаналардан сўнг “Ўлмас полк” тадбирида иштирок этган эди.

XS
SM
MD
LG