Ссылки доступа

Қирғизистонда пойтахтни портлатиш борасидаги “ИШИД таҳдидлари” акс этган видеони текширишмоқда


Спецслужбы Кыргызстана начали проверку видео с "угрозами ИГИЛ" взорвать столицу
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:43 0:00

Қирғизистон миллий хавфсизлик Давлат қўмитаси пойтахтдаги бинони портлатишлари борасида экстремистларнинг пўписаси акс этган видеони ўрганишни давом этирмоқда. Куни кеча "Бишек расмийларига ультиматум" деб номланган ролик ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

Балаклавада бўлган икки эркак ИШИД террор ташкилоти байроғи фонида шаҳар расмийларига мурожаат қилиб, “ўзларининг опаси” Мукаррам Токтогуловани озод қилишларини, акс ҳолда “кўп қон йўқотишлар” бўлиши борасида айтишган: улар биноларни портлатиб, яқин орада Бишкекда ҳарбий ҳаракатлар бошланишидан огоҳлантиришган.

Бироқ давлатга тегишли олий ўқув юртларидан бирининг ўқитувчиси бўлган Мукарам Токтогуловани ҳеч ким ҳибсга олмаган. Олий билим юрти ўқитувчиси айни дамда иш сафарида юрибди.

"Айни дамда роликни тайёрлаган ва тарқатганликда гумон қилинганларнинг шахси ўрганилмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, фуқаро Мукаррам Токтогулова ҳуқуқ тартибот идораларининг, жумладан ҚР миллий хавфсизлик Давлат қўмитаси назарига тушмаган. Бу масала қўйилмаган. Айни дамда фуқаро Токтогулова хориж сафарида бўлиб турибди, шу сабабли номаълум шахслар томонидан Токтагулованинг Бишкекдан олиб чиқилиши борасидаги талабларини мақсадга мувоффиқ эмас деб биламиз", –дея баёнот берди МҲДҚ расмий вакили Рахат Сулайманов.

Мукарам Токтогулова ишлайдиган олий таълим даргоҳи бирор бир расмий изоҳ беришдан ўзини олиб қочди, бироқ у хорижда хизмат сафарида эканлигини айтишди. Нуфузли олий ўқув даргоҳларидан бирининг доценти ўтган ойда назарга тушди. Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчи Адилбек Жарқиндан хабар пайдо бўлди. Ёш йигит Токтогулованинг инглиз тили курсларига қатнашини ва дарслардан бирида ўқитувчи аёл яширин диний жамият ҳақида гапиргани ҳақида маълум қилди.

Яширин-мистик "Ата жоли" ҳаракатини теолог олимлар секта деб аташди. Қозоғистон ва Россияда мазкур ташкилот фаолияти тақиқланган.

XS
SM
MD
LG