Ссылки доступа

Ўзбек банклари ТАПҲ лойиҳасини молиялаштиради


Ўзбекистон Туркманистон – Афғонистон – Покистон –Ҳиндисон (ТАПҲ) газ қувири қурилишини молиялаштиришда иштирок этади. Бу ҳақда РИА Новости нашри банклар ассосиацияси бош директори Баҳтиёр Ҳамидовга таянган ҳолда хабар тарқатди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатлар ўртасида жуда катта савдо айланмаси, турли лойиҳалар бор. Туркманистон томонининг илтимосига кўра, Ўзбекистон ТАПҲ газ қувурига сармоя киритади ва қурилишида иштирок этади.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга давлат ташрифи билан келган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашувдан сўнг 23 апрель куни ўтказилган брифингда Ўзбекистон Туркманистон илтимоси билан ТАПҲ лойиҳасига қўшилишини билдирган эди. Мирзиёев ушбу лойиҳани улкан, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, ТАПҲ келажакда Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам беради.

Музокаралар якунида икки давлат раҳбарлари Ўзбекистоннинг газ қувурини қуришдаги иштирокини кўриб чиқиш учун ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида қарор қабул қилишди.

ТАПҲ туркман участкасининг қурилиши 2015 йилнинг декабрь ойида бошланган. TAPI Pipeline Company Limited газ қувурини қуриш оператори 2020 йилнинг бошидан Туркманистондан Ҳиндистонга газ етказиб беришни режалаштирмоқда. Ушбу қувур узунлиги 1,814 км, қиймати эса $10 миллиардни ташкил этади. Газ қувуридан йилига 33 миллиард куб метр газни Галқиниш конидан етказиб бериш режалаштирилмоқда.

XS
SM
MD
LG