Ссылки доступа

Туркманистон шимолидаги Ўзбекистон чегараси яқинида одамлар яшайдиган уйларни бузишади


Туркманистон шимолидаги Тошовуз вилоятида Ўзбекистон билан чегарадош бир нечта туманларда аҳоли яшайдиган ўнлаб уйлар бузилади. Бу, асосан, иккала мамлакат ўртасидаги давлат чегараси бўйлаб жойлашган, 2011 йилдаги демаркациядан сўнг бутун қолган иншоотлардир.

"Болдумсоз, Губадағ ва Гўрўғли туманларидаги қишлоқларнинг маъмурияти маҳаллий аҳолига хабарнома жўнатган бўлиб, уларда одамларнинг уйлари бузилиши маълум қилинган", - деб хабар берди Азатлиқ мухбири.

Унинг сўзларига қараганда, маҳаллий ҳукумат уйларнинг бузилиши бўйича режаларни мамлакатлар ўртасидаги чегарани ажратиб турадиган тиканли симларнинг учинчи линияси ўрнатилиши, шуниндек, хавфсизликни таъминлаш учун иншоотлар қуриш зарурлиги билан изоҳлаяпти.

Маҳаллий аҳоли вакилларининг сўзларига қараганда, чегараолди тўсиқларининг биринчи линияси 2003 йилда, иккинчи линияси 2011 йилда тортилган эди. Натижада минглаб одамлар қиш даврида ўз уйларидан жудо бўлди. Чегараолди ҳудудида минг гектар қишлоқ хўжалик майдонлари бегона бўлиб қолди.

Туркманистон ва Ўзбекистон 2017 йил мартда, президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифидан сўнг давлат чегараларини аниқлаш жараёнини фаоллаштирди. Шундан буён томонлар мамлакатлар ўртасидаги давлат чегараларини белгилаш бўйича икки томонлама ҳукуматлараро комиссиялар даражасида бир нечта мажлислар ўтказди.

XS
SM
MD
LG