Ссылки доступа

Қозоғистонда махсус операция пайтида қўлга олинганларнинг қамоқ муддатини узайтиришди


Февраль ойида Қозоғистоннинг жанубий минтақаларида қўлга олинган, чегара орқали контрабанда ўтказишда гумон қилинувчиларнинг қамоқ муддати узайтирилди, деб хабар берди Олмаота шаҳар суди, бугун.

“Олмали туман суди Қирғизистон ва Қозоғистон фуқароларига нисбатан қамоққа олишга санкцияни 16 майгача чўзди”, — дейилади матбуот хизматининг хабарида.

Орасида уч нафар Қирғизистон фуқаролари, божхона органлари, чегара хизматларининг мансабдор шахслари ва брокерлар бўлган 35 нафар гумон қилинувчи 15 ва 16 февраль куни ўтказилган Қозоғистон куч ишлатар органларининг махсус операцияси якунлари бўйича қўлга олинган эди.

Олмаотанинг Олмали туман суди 17 февраль куни Қирғизистон парламентининг депутати Дамирбек Асилбек уулу ва яна икки нафар Қирғизистон фуқароларига нисбатан қамоқда сақлаш кўринишидаги эҳтиёт чорасига санкция берди. Суднинг қарорини тахмин қилинаётган “трансмиллий уюшган жиноий гуруҳда иштирок этганлик” тўғрисидаги иш тергов қилиниши билан боғлашмоқда.

16 апрель куни Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси Асилбек уулунинг бошқа малакат фуқаролиги борлигини тахмин қилиб, унидепутатлик мандатидан маҳрум қилди. Аввалроқ Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Дамирбек Асилбек уулунинг Қозоғистон паспорти борлигини баён қилган эди. Асилбек уулунинг қариндошлари унда бошқа мамлакатнинг фуқаролиги борлиги ҳақидаги таъкидларни ўйлаб чиқарилган деб аташди ва Қозоғистондаги қўлга олишни биров собиқ депутатдан қасос олиши сифатида баҳолашмоқда.

XS
SM
MD
LG