Ссылки доступа

Президент Земан Чехияда “Новичок” заҳари ишлаб чиқарилгани ҳақида гапириб берди


Чехияда тадқиқотлар учун оз миқдорда асабни фалаж қилувчи А-320 гази ишлаб чиқарилган бўлиб, бу газ “Новичок” заҳарловчи моддалари тоифасига киради. Бу ҳақда Barrandov телеканалининг эфирида Чехия президенти Милош Земан хабар қилди.

Эксперимент 2017 йил ноябрда Мудофаа вазирлигининг Брнодаги Ҳарбий тадқиқотлар институтида ўтказилган, деди ЗеманЧехия Хавфсизлик ва ахборот хизматининг маърузасига таянган ҳолда. Унинг сўзларига қараганда, тестлар ўтказилганидан сўнг, модда йўқ қилинган.

Айни пайтда, Хавфсизлик ва ахборот хизматининг маълумотларига кўра, тестдан ўтказилган модда “Новичок” бўлмаган. Бироқ Земан ҳарбий разведканинг фикрига ҳавола қилди, унинг сўзларига қараганда бу идора шу мавзуда кўпроқ ахборотга эга.

"Менинг хулосам шундай: гарчи оз миқдорда бўлса-да, бизда “Новичок” ишлаб чиқарилди ва тестдан ўтказилди, кейин эса йўқ қилинди. Биз қаерда, қачон эканлигини биламиз, шундай экан, ўзимизни гўёки ҳеч нрса бўлмагандек қилиб кўрсатсак, бу иккиюзламачилик бўларди", - деди Чехия президенти.

Аввалроқ Россия ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова “Новичок”нинг “келиб чиқиш манбаи сифатида энг кўп эҳтимол тутилган” жойлар қаторида Буюк Британия, Словакия, Чехия ва Швецияни айтиб ўтганди. Чехия Мудофаа вазири Карла Шлехтова ўшанда унинг мамлакати бу заҳарловчи модда яратилишига алоқадор эмаслиги, бундай баённомалар беъманилик эканлигини айтганди. 26 март куни Милош Земан контрразведкага мамлакатда шундай моддалар ишлаб чиқарилиши эҳтимоли тўғрисидаги фаразни текшириб кўришга топшириқ берди.

РББнинг собиқ ходими Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия 4 март куни Британиянинг Солсбери шаҳрида ҳушсиз ҳолда топилганди. Лондон улар совет олимлари томонидан ишлаб чиқилган, асабни фалажловчи “Новичок” моддасидан заҳарланганини таъкидламоқда. Британия махфтий хизматлари заҳар Россияда ишлаб чиқарилган деган тахминга келишган. Москва буни инкор қилаяпти.

XS
SM
MD
LG