Ссылки доступа

Тошкент ва Бишкек орасида автобус қатнови йўлга қўйилди


Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди. 5 май куни Тошкент — Бишкек — Тошкент йўналиши бўйича илк автобус соат 17:30да "Тошкент" автовокзалидан йўлга чиқди. Мунтазам қатновлар 7 майдан бошланади.

"Ташувларни Ўзбекистон томонидан Mironshox Grand Trans (Foton автобуслари, Хитой), Қирғизистон томонидан эса «Транс Союз-Азия» амалга оширади. Компаниялар автобусларни техник текшириш ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, шунингдек, Қирғизистон ҳудудида техникани ҳимоя қилиш ва тозалаш ишларини ўз ичига олган ўзаро ҳамкорлик битимини имзоладилар , - дея хабар беришди "Узавтотранс" ахборот агентлигида маҳаллий ОАВларига.

Маршрут узунлиги 601 км бўлиб, ушбу йўлга 12 соату 40 дақиқа сарфланади. Жавдвалларда «Ғишткўприк» (Ўзбекистон), «Жибек Жолы» (Қозоғистон), «Супатай Батыр» (Қозоғистон) ва «Чалдовар» (Қирғизистон) постларидаги божхона ва чегара назорати учун 30 дақиқадан сарфланадиган вақт ҳам киритилган.

Йўл ҳақи Тошкентдан 120 минг сўм, Бишкекдан эса 1000 сом(14,5 АҚШ доллари атрофида)ни ташкил этади. Қирғизистон пойтахтидан автобуслар Бишкек шарқий автовокзалидан отланади.

Аввалроқ "Ўзавтотранс" вакиллари тўртта: Тошкент — Бишкек, Фарғона — Ўш, Андижон — Ўш ва Тошкент — Иссиқ Кўл йўналишларида қатновлар ташкил этиш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилишганди.

XS
SM
MD
LG