Ссылки доступа

Байрамлар арафасида Олмаотада хавфсизлик чоралари кучайтирилди


Олмаота шаҳар ички ишлар департаментининг маълум қилишича, яқинлашиб келаётган байрамлар арафасида шахсий таркиб кучайтирилган хизмат кўрсатишга ўтди.

Департамент хабарига кўра, 7 майдан бошлаб 9 майда одамлар тўпланадиган ва байрам тадбирлари ўтказиладиган жойларда хавфсизлик чоралари кучайтирилади.

Полиция режалаштирилаётган “оператив-профилактик чоралар”ни жамоат тартибини сақлаш, жиноятни олдини олиш ва огоҳлантиришдея изоҳламоқда. «Кенг қамровли профилактик тадбирларга максимал даражада хуқуқ-тартибот идоралари кучлари жалб қилинди», — дейилади департамент матбуот хизмати хабарида.

Олмаота шаҳар ИИД маъмурий полиция бошқармаси бошлиғи ЖандосМураталиевнинг сўзларига қараганда, бозор, савдо нуқталари ва вокзалларда “ноқонуний фаолият билан шуғулланадиган шахсларни аниқлаш ва уларни ушлаб туриш” мақсадида тезкор қидирув ишларини олиб бориш режалаштирилмоқда. Полиция шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига мурожаат қилиб огоҳликка чақирди.

Қозоғистонда 7 май куни Ватан ҳимоячилари куни, 9 майда эса Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалаба куни нишонланади.

XS
SM
MD
LG