Ссылки доступа

Қирғизистонда уч ўсмир 6 ёшли болакайни зўрлагани учун судланди


ҚР Жети-Оғуз туман суди 6 ёшли болакайни зўрлаш айби билан уч нафар ўсмирни қамоққа ҳукм қилди.

Иссиқкўл вилоят суди матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, судланганлардан бири 9 йил қаттиқ режимдаги колонияга хукм қилинди. Яна икки нафари 8 йил озодликдан маҳрум қилинди. Улар вояга етмаганларга мўлжалланган колонияда жазони ўтайди.

Бундан ташқари судланганлардан бири маънавий зарарни қоплаш мақсадида100 минг сом (1470 доллар), икки нафари эса – 50 минг сомдан жарима тўлайди.

Тергов маълумлотларига кўра, 2017 йил апрелида Жети-Оғуз туманида истиқомат қилувчи ўсмир қўшнисининг 6-ёшли ўғлини зўрлайди. Орадан кўп ўтмай унга икки ўсмир ҳам қўшилади. Болакай ҳодиса ҳақида ота-онасига айтиб беради, шундан сўнг жиноий иш қўзғатилди.

Жиноятни содир этганликда гумон қилинган 16 ва 17 ёшли уч йигит ҳибсга олинди. Уларнинг ҳаммаси айбларига иқрор бўлишди.

XS
SM
MD
LG