Ссылки доступа

Автомобиль юкхонасида Қирғизистонга ўтмоқчи бўлган ўзбекистонлик ушланди


“Аққия-автодорожний” назорат-ўтказиш маскани ходимлари қирғиз-ўзбек чегарасидан ноқонуний ўтмоқчи бўлган ўзбекистонликни қўлга олишди.

Бу ҳақда Қирғизистон Давлат чегара хизмати хабар қилди.

Унинг маълумотига кўра, чегарачилар НЎМдан ўтаётган 30 ёшли қирғизистонликнинг Hyundai Starex автомобилини текшираётганларида юкхонадан Ўзбекистон ватандоши топилган.

Суриштирув чоғида ўзбекистонликнинг ёнида чегарадан ўтишга имкон берувчи ҳужжатлар бўлмагани аниқланган.

XS
SM
MD
LG