Ссылки доступа

Қозоғистондаги ҳарбий парадда уч минг ҳарбий қатнашди


Қозоғистонда 7 май куни нишонланадиган Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий парад бўлиб ўтди.

Жанговар дея кўриладиган парадда уч минг нафар ҳарбий хизматчи, 40га яқин учувчи аппарат, шунингдек ҳарбий техникаларнинг 300та тури қатнашди. Парадга мамлакат президенти ва Олий бош қўмондони Нурсултон Назарбоев раҳбарлик қилди.

Парад Жамбил вилоятидаги “Отар” ҳарбий базасининг полигонида бўлиб ўтди. Хабарларга қараганда, Назарбоевдан ташқари ҳарбий парадда барча вилоятларнинг ҳокимлари хам иштирок этди: уларга ҳудудий мудофаа бригадаларининг байроқлари топширилди. Шундан сўнг парадда иштирок этган ҳарбийлар томошабинлар олдидан пиёда ўтишди.

Парад якунида ҳарбийларнинг жангавор техникалардан фойдаланган ҳолда тактик ҳаракатлари, шунингдек, “Жетису” парвозлар гуруҳининг олий даражадаги парвозлари авж нуқтага чиқди.

7 май- 2012 йилда республика президентининг тегшили фармонига биноан давлат байрами ва дам олиш куни ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG