Ссылки доступа

Фейсбукдаги изоҳ учун бишкеклик ўқитувчи озодликдан маҳрум қилиниши мумкин (видео)


Киргизскому преподавателю грозит 7 лет колонии за комментарий в фейсбуке о советской архитектуре
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:04 0:00

Бишкеклик ўқитувчи фейсбукдаги изоҳи учун етти йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. ҚР Миллий хавфсизлик Давлат Қўмитасининг баёнот беришича, Темирбек Болотбекнинг изоҳи миллатлараро низо қўзғашга қаратилган.

Аввалига педагогни сўроққа чақиришди, шундан сўнг айблов қўйишди. Юристларнинг фикрича, эркакнинг озодликдан маҳрум қилиниши аниқ. "Ўз ўзини цензура қилиш бор. Авваллари мен ҳиссиётларга берилиб кетган бўлса, энди ўзимни цензура қилишга мажбурман", – дейди ўзига нисбатан жиноят иши очилганидан сўнг Болотбек.

Техникаа фанлари доктори совет Бишкекига бағишлаган архив фотосуратларига пост қўйгани учун панжара ортига юборилиши мумкин. "Сассиб кетган қолоқ ва ифлос қошиқ! Архитектура? Одатий ва чириган қурилишни ким арихитектура деб атайди бу ерда архитектурадан ҳеч вақо йўқ-ку", – дея ёзди эркак изоҳларидан бирида.

"Бу абсурд айблов, менинг сўзларимда ирқий, миллий, диний ва бошқа фикрлар йўқ. Даъватлар ҳам йўқ. Шунга қарамай менга муддат беришлари аниқ", –дейди ўқитувчи.

Бу модда бўйича қачонлардир шартли равишда жазо кўзда тутилган эди. Бироқ ўзгартишлар бекор қилинди ва эндиликда фейсбукдаги ҳар бир лайк учун ижтимоий тармоқда ҳар бир фойдаланувчи қамоққа ҳукм қилиниши мумкин. Юрист Акмат Алагушев Иссиқкўл вилоятида ўтган йили фейсбукдаги изоҳи учун 4 йил озодликдан маҳрум қилинган фермернинг иши бўйича ҳужжатларни кўрсатади.

Ўқитувчига айблов қўйилди, суднинг навбатдаги мажлиси 8 майга белгиланган.

XS
SM
MD
LG