Ссылки доступа

Тожикистонда бетон ариқ қулаб тушиши оқибатида икки нафар ўсмир ҳалок бўлди (видео)


Хатлон вилоятининг Вахш туманида бетонли дренаж ариғи қулаб тушиши оқибатида икки ўсмир ҳалок бўлди. Яна бир ўсмир оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.

Фожиа якшанба куни кечқурун Бўстон қишлоғи яқинида юз берди, 15-ёшли Маҳмадали Саидбеков ва 12-ёшли Рустам Давлатов мол боқиб юришган эди, дея хабар берди маҳаллий расмийлар.

Кучли шамол ва ёғингарчилик туфайли ўсмирлар бетон ариқ тагидан панага яширинишган , аммо кутилмагандла бетон ариқ қулаб тушган. Фожиадан бир ўсмир қутилиб қолди, бироқ шифокорларнинг айтишича, унинг аҳволи ниҳоятда оғир.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига қараганда, минтақадаги тинимсиз ёғингарчилик сув тошқинлари ва кўчкига сабаб бўлмоқда. Бўстон қишлоғида бир неча уй, қишлоқ хўжалиги экинзорлари сув остида қолди.

Селевой поток обрушился на село Бустон Вахшского района
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:50 0:00

Сўнгги бир неча кун ичида бу ўсмирлар ҳалок бўлиши билан боғлиқ иккинчи бахтсиз ҳодисадир. 28 апрел куни Рашт тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Сурхоб дарёсига Саида ва Шукрона исмли қизлар чўкиб кетишди. Маълум бўлишича, 19 ёшли Саида Раштдаги қариндошларникига меҳмонга борган эди. Сайр вақтида у тоғ дарёси олдида селфига тушмоқчи бўлган. Бироқ у дарёга тушиб кетди. Саидани қутқармоқчи бўлган Шукрона унга қўлини узатади, аммо у ҳам дарёга тушиб кетди. Ҳар икки қиз ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG