Ссылки доступа

Қирғизистонда йўқолиб қолган отлар уюри Қозоғистондан топилди


Икки ҳафта муқаддам Қирғизистоннинг Талас вилояти Манас туманида йўқолиб қолган 115 та от Қозоғистондан топилди.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати тарқатган хабарга қараганда, отлар уюри ҚР Жамбил вилоятининг Гродиково қишлоғидан топилган. Музокаралардан сўнг Қозоғистон томони маҳаллий расмийларга 107 та отни қайтарди. Қолган отлар нобуд бўлган.

Отларнинг йўқолиб қолгани хақида 17 апрель куни маълум бўлди. Хабарларга қараганда отлар икки мамлакат чегарасидаги «Иван-Караван» яйловида боқилаётган эди. Отлар Кок-Добо қишлоғидаги 7 киши ва Талас қишлоғидаги 9 кишига тегишли эди.

XS
SM
MD
LG