Ссылки доступа

Назарбоев кибертаҳдидларга қарши қўшинлар тузилгани ҳақида эълон қилди


Янги хавфлар, жумладан ҳарбий ва геосиёсий таҳдидлардан ҳимояланиш учун Қозоғистонда махсус қўшинлар тузилди, бу қўшинлар кибертаҳдидлар каби нарсаларга қарши туради.

Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев байрам муносабати билан 7 май куни бўлиб ўтган парадда сўзлаган нутқи давомида баён қилди.

"Янги хавфлар ва таҳдидларга самарали акс таъсир кўрсатиш мақсадларида юқори мобилликдаги махсус операциялар кучлари яратилди. Янги махсус тузилмалар кибертаҳдидларга қарши туришни амалга оширади. Ҳудудий қўшинлар тузилди ва мамлакат мудофааси тизимига интеграция қилинди", - деди, хусусан, Назарбоев.

Ҳарбий парад Жамбул вилоятидаги “Отар” ҳарбий базасининг полигонида ўтказилди. Унда уч минг ҳарбий хизматчи, 40 га яқин учиш ускуналари, шунингдек, 300 та ҳарбий техника намуналари қатнашди.

XS
SM
MD
LG