Ссылки доступа

Қирғизистон санаториясида 13 киши заҳарланди, улар орасида Эрон ва БААлик спортчилар бор


Иссиқкўл вилоятидаги “Аврора” санториясида 13 киши заҳарланди, улар орасида Эрон ва БААлик спортчилар ҳам бор. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигида матбуот хизматида хабар қилишди.

Таъкидланишича, 7 май куни тахминан соат 15:30 да Чўлпонота ҳудудий касалхонасига санаториядан 7 киши ётқизилди. Ярим соатдан сўнг яна 6 киши ёрдам сўраб мурожаат қилди. Уларнинг ҳолати қониқарли. Беморлар зарур даволанишдан ўтказилди.

Врачлар овқатдан заҳарланиш ташхисини қўйишди. Таомлар таҳлил учун олинди, натижалари уч-тўрт кундан сўнг маълум бўлади.

Беморлардан бири касалхонага ётишдан бош тортди. Қолган 12 кишини бугун чиқариб юбориш кутилмоқда.

Заҳарланганлар орасида Эронлик бир нафар спортчи ва Бирлашган Араб Амирлигидан 6 нафар спортчи бор.

XS
SM
MD
LG