Ссылки доступа

Душанбе ҳукумати “Ўлмас полк” маршини ўтказишга рухсат бермади


Душанбеда бу йил «Ўлмас полк»нинг Улуғ Ватан урушида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган юриши бўлмайди. Пойтахт ҳокимияти хавфсизлик чоралари билан изоҳлаб, бу маршга рухсат бермади.

Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 73 йиллиги арафасида мамлакатнинг Фахрийлар кенгаши “Ўлмас полк” маршини ўтказишга тегишли рухсат сўраб, шаҳар ҳокимиятига мурожаат қилди. Айни пайтда рус маданиятини дунёга ёйиш билан шуғулланадиган “Россотрудничество” вакиллиги УВУ қатнашчиларининг фотосуратларини бепул босиб чиқариш ва 9 майга бағишланган транспарантлар ҳамда плакатлар қилиб беришга тайёрэканлигини хабар қилди.

Пойтахт маъмуриятининг исмини айтишни истамаган вакили 8 май куни шаҳарда Ғалаба кунига бағишланган кўп тадбирлар бўлиб ўтишини, лекин бу рўйхатда “Ўлмас полк”нинг марши йўқ эканлигини хабар қилди.

Фахрийлар кенгашида ҳам расмий ҳокимият маршни ўтказишга рухсат бермаганини таъкидлашди, лекин бошқа шарҳлар беришмади.

"Ўлмас полк" акцияси Улуғ Ватан урушида қатнашган қариндошларнинг суратларини кўтарган ҳолда, юриб ўтиш бўлиб, охирги бир неча йилда Россиянинг кўплаб шаҳарларида, шунингдек, собиқ СССРнинг баъзи мамлакатларида ва бошқа мамлакатларда ўтказилади.

Ўтган йили Душанбе ҳукумати ўз қарорини “техник” сабаблар билан изоҳлаб, намойишни тақиқлаган эди. Шунга қарамай, Душанбенинг юзлаб аҳолиси Ғалаба кунига бағишланган ҳарбий парад ва расмий тантаналар тугаганидан сўнг “Ўлмас полк” акциясида қатнашган эди.

XS
SM
MD
LG