Ссылки доступа

Тожикистонда фуқаролар учун “Ҳаж–2018”нинг баҳоси кўтарилди


Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги дин ишлари ва анъаналарни соддалаштириш бўйича қўмитаси Ҳаж-2018 нархини эълон қилди. Ислом оламининг Макка ва Мадинадаги муқаддас зиёратгоҳларига бу йил борувчилар 33 минг 410 сомони ($3720га яқин) тўлашлари керак бўлади.

Ўтган йили тожикистонлик зиёратчилар тахминан 33 минг сомони ($3670) тўлашгган эди. Тожикистонда “Ҳаж -2016” 28 минг 649 сомонини ташкил қилган эди.

Дин ишлари қўмитаси маълумотларига кўра, ҳаж нархига мамлакатлар ўртасидаги самолёт парвозлари, тиббиёт суғуртаси, озиқ-овқат харажатлари, Макка ва Мадинада меҳмонхоналарда яшаш нархи, гид хизматлари ва қурбонлик учун қўйнинг баҳоси ҳам киради. Бундан ташқари зиёратчилар чемодан ва қўл сумкаси, шунингдек Зам-зам суви учун 5 литрлик идиш оладилар.

Хабарларга қараганда, хизмат кўрсатувчи компания ўз хизмат нархларини оширгани боис Ҳаж нарҳи оширилган.

Бу йил ҳамма истовчилар ҳам Ҳажга бора олишмайди. Кам таъминланган оилаларга Ҳажга бориш ҳуқуқи берилмаслиги мумкин. Авваллари ҳукумат 40 ёшга тўлмаганларни Ҳажга боришини тақиқлаган эди. Дин ишлари Қўмитасининг изоҳига кўра, зиёратга боришда ёши улуғ инсонларга устиворликлар берилиши керак.

Ҳар йили Тожикистондан 6 мингдан ортиқ зиёратчи Ҳажга боради.

XS
SM
MD
LG