Ссылки доступа

Сешнс: АҚШ миграцияни тўхтатиш мақсадида оилаларни ажратади


АҚШ Бош прокуратураси ва Ички Хавфсизлик вазирлиги чегарадан ноқонуний ўтаётганларнинг ҳаммасини, ота-оналарни ёш болаларидан ажратиш эвазига бўлса-да суд тартибида таъқиб қилади.

АҚШ бош прокурори Жефф Сешнс душанба куни Аризона ва Калифорния ҳуқуқ идоралари ходимлари олдида чиқиш қилар экан “ноль даражадаги бағрикенглик” сиёсатини эълон қилди.

"Биз чегара бузувчилар ва одам савдоси билан шуғулланувчиларни таъқиб қиламиз. Мабодо кимдир Америкага боласини олиб киришга урингудек бўлса, у ушланади, бола қонунчиликка асосан тортиб олинади. Агар бу сизга ёқмаса, у холда мамлакатимизга махфий равишда болангизни олиб келишдан тийилинг", - дея баёнот берди Сешнс.

Маълумки, авваллари чегара бузувчиларнинг кўпчилиги ортга - Мексикага қайтариб юбориларди. "Ноль даражадаги бағрикенглик” сиёсати бу каби шахсларнинг ишини албатта судга топширишни тақозо қилади, суд қарори билан чегара бузувчи ярим йил озодликлан маҳрум қилинади. Болалар ота-оналаридан тортиб олинади ва махсус бошпаналарга топширилади.

Март ойида 40 мингга яқин чегара бузувчилар, асосан Марказий Америка фуқаролари қўлга олинди, бу ўтган йилга нисбатан 200 фоиз кўпдир.

XS
SM
MD
LG