Ссылки доступа

Қозоғистонда нефть қудуқларини таъмирловчилар маошлар оширилишини талаб қилиб ишни тўхтатишди


«Мангистаумунайгаз» компаниясининг Қаламқош конида қувурларни таъмирлаш билан шуғуланадиган нефтсервис корхонаси ходимлари ойлик маошлар оширилиши, меҳнат шароитлари яхшиланишини талаб қилишмоқда.

Норозилик билдираётганлар ўзларининг талаблари «Казпромлогистик» компанияси раҳбарияти томонидан бажарилмагунга қадар ишга чиқмасликларини айтишмоқда.

«Мангистаумунайгаз» компаниясининг пудратчиси бўлмиш ва нефть қудуқларни таъмирлаш билан шуғулланувчи «Казпромлогистик» маъсулияти чекланган жамиятининг бир гуруҳ ходимлари 7 май куни эрталабки 7дан бошлаб ишни тўхтатишди ва ойлик маошлар оширилиши ҳамда меҳнат шароитлари яхшиланишини талаб қилишмоқда.

Компаниянинг ўзини Қайрат деб таништирган (фамилиясини айтишдан воз кечди) ходимининг айтишича, ўзлари илгари сураётган талаблар бажарилганидан кейингина Қаламқаш конидаги иш жойларига қайтадилар.

- Бизнинг муаммоларимиз жуда ҳам кўп. Асосий муаммо – ойлик маошимизни 200 минг тенге (600 доллар)га ошириш ва меҳнат шароитларни яхшилашни талаб қиламиз. Бизда ҳатто меҳнат шартномаси ҳам йўқ. Махсус либос беришмайди. Кийимларимизни ювиш учун ҳатто сув ҳам йўқ, - дейди Қайрат.

Тўпланган ходимларнинг сўзларига қараганда, улар 15 кун «Мангистаумунайгаз» компаниясининг «Каламкасмунайгаз» ишлаб чиқариш корхонасида ишлашади. Иккита вахта сменасида 200 дан ортиқ киши ишлайди. Уларнинг кўпчилигини–Мангистау вилояти аҳолиси ташкил қилади, бир неча киши Оқтобе вилоятидан келишади. Ишчиларнинг айтишича, улар «Казпромлогистик»да иш борлигини Интернетдаги эълон орқали билишган.

Ходимларнинг айтишларича, айни дамда улар қўлларига 90-120 минг тенге олишади, бу пуллар кам, оилани боқиб бўлмайди. Норозиликка чиққан ходимларнинг сўзларига қараганда, иш берувчи бу талаблардан хабардор. Ходимлар конга раҳбарият келишини кутишмоқда. «Казпромлогистик» корхонаси раҳбари Гарифулла Таимовга қўнғироқ қилишнинг имкони бўлмади.

XS
SM
MD
LG