Ссылки доступа

Қозоғистонда нефть қудуқларини таъмирловчилар норозилик амалларини тўхтатишди


«Мангистаумунайгаз» пудрат ташкилотининг «Казпромлогистик» компанияси ходимлари душанба куни бошланган норозиликни тўхтатишди ва ишга чиқишди, деб хабар берди 8 май куни нефтсервис компаниясининг ходими.

"Бизнинг муаммомиз ҳал қилинди, иш ҳақимизни 25 фоизга оширишади", - деди пудрат ташкилотининг ходими.

7 май куни трубаларни таъмирлаш билан шуғулланадиган «Казпромлогистик» корхонаси ишчилари ишга чиқишдан бош тортишган, меҳнат шароитларини яхшилаш ва иш ҳақини 200 минг тенгега (600 доллар атрофида) оширишни талаб қилишган эди. Улар ўзлари қўйган талаблар бажарилмагунича ишга чиқишдан бош тортишларини билдиришди.

Ишчилар 7 май куни Манғистов вилоятининг ўзлари жойлашган Қаламқаш кони тубига компания раҳбарлари, прокуратура ва ҳокимият органи вакиллари келиб, ишчиларнинг талабларини тинглаганини хабар қилишди.

Каспий денгизининг шимоли-шарқий қисмидаги Бўзачи ярим оролидаги Қаламқаш конида ишларни амалга ошириш билан «Мангистаумунайгаз» компанияси шуғулланади.

XS
SM
MD
LG