Ссылки доступа

Самарқандда ҳайдовчи билан ЙПХ ходими муштлашди (видео)


В Самарканде инспектор БДД подрался с пожилым водителем
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:05 0:00
Загрузить файл

Самарқанд вилоятининг Ургут шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори “Нива” машинаси ҳайдовчиси билан муштлашаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Видеотасвирда шахси номаълум милиция ходими бир неча ҳамкасби ва бошқалар қуршовида ёши кексароқ кўринган ҳайдовчига куч қўллаб, уни ерга ётқизишга уринаётгани, ҳайдовчи ҳам бўш келмай милиция ходимини оёғидан кўтариб, унга қўл кўтараётганини кўриш мумкин.

Аниқланишича, ҳодиса 5 май куни Ургут шаҳри марказида бўлган. Воқеа гувоҳларидан бирининг айтишича, йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари “Нива” машинаси ҳайдовчисини тўхтатишганида икки ўртада жанжал келиб чиққан.

"Соат тушдан кейинги 2 лар эди. ГАИ ходимлари отаси тенги одамни тўхтатишган. Ўртада жанжал чиқади. Шу орада милиция ходимларидан бири отахонни елкасидан қисиб, ерга йиқитмоқчи бўлади. Отахон ҳам анча бақувват экан, бўш келмади. Энг қизиғи ГАИ ходимлари ва одамлар ҳаммаси томошабин бўлиб қараб тураверди. ГАИ ходимларига қоида бузарларни аниқлаш ваколати берилган, лекин ҳайдовчига куч қўллашга уларни ҳаққи йўқку, айниқса отаси тенгги одамга", - деди ургутликлардан бири.

Ургут ЙҲХБси мулозими ҳайдовчи милиция ходимига қаршилик қилгани ва милиция ходимига қўл кўтарганини айтди.

"Ҳайдовчини инспектор тўхтатганида ҳайдовчилик гувоҳномасини беришдан бош тортган, милиция ходимига қўл кўтарган. Ҳайдовчи хато қилганини тан олди ва ГАИ инспекторларидан кечирим сўради", - деди Ургут ЙҲХБси мулозими.

"ГАИ инспекторларидан кечирим сўрагани" айтилган ҳайдовчи билан боғланишнинг имкони бўлмади.

XS
SM
MD
LG